Жорий йилнинг 10 июль куни Бухоро вилояти мусиқали драма театри саҳнасида «Хонума» мусиқали комедиясининг жамоатчилик кўриги бўлиб ўтди. Спектаклни Ўзбекистон давлат мусиқали комедия (оперетта) театри бош режиссёри Гулрух Нажидова саҳналаштирди. Мутахассислар томонидан спектакль ижобий баҳоланиб, қабул қилинди.