• Ўзбекистон давлат мусиқали комедия (оперетта) театрининг спектаклларига (театрлаштирилган концерт дастури) чипта сотиб олган томошабин театр биносидаги жамоат тартиби ва ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя қилишга керак.
  • Театр биносига кириш томоша бошланишидан 30 дақиқа олдин бошланади.
  • Томошабин театр мулкига эҳтиёткорлик билан муносабатда бўлиши керак, кутилмаганда моддий зарар етказилса томошабин уни тўлиқ қоплаши шарт.
  • Агар томошабин томонидан театр гардиробига топширилган буюмни тасдиқловчи номерок йўқолиб қолган ҳолатда тасдиқловчи номерок нархи тўлиқ миқдорда томошабиндан ундирилади.
  • Театр кириш қисмида хавфсизлик тизими ўрнатилган бўлиб, профессионал хавфсизлик хизмати томонидан ҳар бир томошабин ундан ўтиши лозим. Унинг талабига биноан кесувчи буюмлар, қурол, ўзини ҳимоя қилиш ускуналари, аудио ва видео воситалари сақлаш учун топширилиши лозим.
  • Агар томошабин хавфсизлик назоратидан ўтишдан бош тортса, театр маъмурияти уни театр биносига киритмасликка ҳақлидир.
  • Юрак кардиостимулятори ва бошқа тиббий асбоблари бўлган шахслар хавфсизлик назоратидан ўтишдан аввал театр маъмуриятига хабар бериши лозим.

Томошабинлар залига шу ҳолларда кириш таъқиқланади:

  • Катта сумкалар, портфеллар, жамадонлар, камера, видеокамералар ҳамда аудио-видеоёзувчи воситалар билан.
  • Озиқ-овқат ва ичимликлар билан.
  • Спорт кийимида.
  • Кечки спектаклларга 12 ёшгача бўлган болалар киритилмайди.
  • Театр томошалари интелектуал мулк ҳисобланади. Шунинг учун театр маъмуриятининг махсус рухсатисиз фотосуратлар, кино, видеофильмлар, телевизион тасвирлар, спектаклнинг ҳар қандай аудиоёзувлари ва улардан парчалар олиш таъқиқланади.
  • Учинчи қўнғироқдан сўнг томошабиннинг залга кириши таъқиқланади. Спектаклга кеч қолган ҳолларда томошабин залдаги бўш ўриндиқларни эгаллаши лозим. Танаффусдан сўнг чиптада кўрсатилган жойга бориб ўтириши мумкин.
  • Иккинчи қўнғироқдан сўнг томошабин уяли алоқа воситасини ўчириб қўйиши шарт.
  • Спектакль вақтида томошабиннинг уяли алоқа воситасидан фойдаланиши ҳамда залда ҳаракатланиши таъқиқланади.
  • Театр биносига наркотик ва сархуш ҳолатда кириш таъқиқланади.
  • Кечки спектаклларга ташриф буюрадиган томошабинларнинг ҳар бирида алоҳида чипта бўлиши лозим.
  • Болалар учун мўлжалланган эртак спектаклларга 3 ёшдан ошган болалар учун алоҳида чипта бўлиши шарт.
  • Болалар учун мўлжалланган спектаклга чипта харид қилаётганда ота-оналар эътиборлироқ бўлишлари ҳамда театрнинг ёшга нисбатан чеклови бўйича тавсияларини инобатга олишлари лозим.
  • Театр маъмурияти театр репертуарига ўзгартириш киритиш ҳуқуқига эга ҳисобланади.
  • Агар театр репертуарида ўзгариш бўлса, сотиб олинган чипталар ҳақиқий деб ҳисобланади.

 

ТЕАТР БИНОСИ ҲАМДА УНИНГ ҲУДУДИДА ЧЕКИШ ТАЪҚИҚЛАНАДИ