ТЕАТР - ҲАЁТ ДЕМАК!

Театр – бу одамлар, тақдирлар, юксалишлар ва  ҳамда янги шаклларни топиш.

Театр тарихи – бу урф-одатлар, анъаналар бўлиб, улар эса бугунги кунимизнинг бойликларидир.

Ўзбекистон давлат мусиқали комедия (оперетта) театрининг тарихи 1972 йилдан бошланади. Ўша йили ҳукуматнинг махсус қарори билан республикада яна битта ноёб театрга асос солинди. Узоқ йиллар ҳозирги Ўзбек миллий академик драма театрининг донгдор труппасига раҳбарлик қилган Ўзбекистон халқ артисти, профессор А.И.Гинзбург театрнинг бадиий раҳбари, А.И.Водченко директор этиб тайинланадилар. Муболағасиз айтиш мумкинки, уларнинг зиммасига ҳали ўз биносига эга бўлмаган янги театр жамоасини шакллантиришдек машаққатли вазифа тушди.

Ижодий гуруҳнинг асосини Москва Гнесин  номидаги (профессор А.И.Гинзбург курси) мусиқа билим юрти ҳамда Ўзбекистоннинг санъат йўналишидаги олий ўқув юртлари талабалари битирувчилари  ташкил этди.

Труппага ёшлар билан бирга: дирижёрлар А.Серебряник, С. Шадманов, Б.Расулов, режиссёрлар Г.Спектор,  Л.Вилькович, балетмейстерлар И.Тимме, А.Лян, Ф.Исаева, рассомлар В.Факторович, А.Батыков, Т.Мирова, артистлар Л.Бессарабова, А.Каримов, И.Шаламаев, Н.Димова, Б.Балабанов, Н.Каприелова, Э.Каприелов, Ю.Летов, В.Митрофанова, В.Мишин, З.Соловей, Ф.Оленева, Н.Шацкий, Н.Шибаева, Г.Шумский, А.Шульга, балет артистлари А.Абдурахманов, Ф.Исмаев, Р.Бектемирова сингари кўплаб тажрибали мутахассислар ҳамда ижодкорлар келиб қўшилди. Шу ўринда таъкидлаш жоизки, ижодий фаолияти давомида уларнинг кўпчилиги “Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби”, “Ўзбекистон халқ артисти”, “Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими”, “Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист” каби фахрли унвонларга сазовор бўлдилар.

1973 йилнинг 4 августида Тошкентдаги Муқимий номидаги ўзбек давлат мусиқали драма ва комедия театрида И.Штраус асари асосида А.Гинзбург саҳналаштирган “Қувноқ уруш” опереттаси билан театр ўзининг “Туғилган куни”ни нишонлади ва илк театр мавсумини очди.

1974 йил жамоага унутилмас шодлик бахш этди – театр ўз биносига эга бўлди. Театр илк мухлисларини И.Кальманнинг қувноқ ва байрамона «Монмартр бинафшаси” асари билан қарши олди.

1981 йили театрга Россияда хизмат кўрсатган маданият ходими К.Васильев  раҳбар этиб тайинланди. Унинг мусиқали комедиялари МДХ мамлакатларида кенг тарқалган бўлиб, “Бабий бунт” (“Дон ҳикоялари” асосида М.Шолохова), “Сладкая Ягода” (В.Шукшина ҳикоялари асосида). Ушбу спектаклларга машҳур бастакор Е.Птичкин куй басталаган.

Ўзбекистонда К.Васильев ижодий фаолиятини композитор Э.Салихов билан ҳамкорликда яратилган “Хўжа Насриддин” илк ўзбек опереттасидан бошлади. Асар кейинчалик театрнинг тақдимномасига айланди. Бу пайтлар матбуот: “Илк ўзбек опереттасини томошабин ҳукмига ҳавола этишдек шараф Тошкент оперетта театрига насиб этди. Ўзбек миллий ижро услуби ва замонавий куйлар ҳамоҳанглигида Э.Салихов ёзган ёрқин мусиқа ҳақиқатан халқ спектаклининг яратилишига асос бўлди”, – деб ёзган эди.

Театр дунёга келган даврдан буён ўзининг тўрт асосий йўналишида собит қолиб келмоқда.

Биринчи йўналиш – жаҳон мусиқий театр санъати Олтин фондидан ўрин олган классик жанр. Бугун ҳам театр афишасини “Цыган-премьер”, “Голландочка”, “Баядера”, “Принцесса цирка”, “Сильва”, “Марица” (И.Кальман); “Летучая мышь”, “Цыганский барон” (И.Штраус); “Веселая вдова”, “Граф Люксембург” (Ф.Легар), “Прекрасная Елена” (Ж.Оффенбах) ёки “Моя прекрасная леди” (Ф.Лоу)  мюзикли, “Аршин Мал Алан” (У.Гаджибеков) асарларисиз тасаввур этиб бўлмайди. Улар актёрлар ижодий салоҳиятини ва тажрибасини оширди, театр репертуарини бойитди.

Иккинчи йўналиш – ўзбек муаллифларининг оригинал асарлари. “Ходжа Насреддин” (бастакор Э.Салихов), “Крошка” (бастакор А. Эргашев), “Тётя я женюсь!” (бастакор А.Икрамов, В. Баграмов пьесаси), “Сердце на ладони” (Ўзбекистон халқ артисти Ботир Зокиров хотирасига бағишланган спектакль) “Наша Майсара” (бастакор А.Эргашев, А.Васильева), “Это было в махалле” (Г.Нажидова), “Очарован тобой” (Т.Тўла асари асосида), “Однажды в Нью-Йорке” (бастакор И.Берлин), “Двадцатилетние.uz” (У.Салихов), “Эхо любви” (бастакор С.Абсалямов, пьеса В.Вавилова), “Простите, дорогой…” (бастакор Д.Закирова, пьеса А.Рахматова) ва бошқалар.

Учинчи йўналиш  – Ҳамдўстликка аъзо мустақил давлатлардаги энг етук замонавий оперетта санъати асарлари. Булар орасида “Биндюжник и король” (У.Салихов, В.Баграмов), “Здравствуйте, я ваша тётя” (У.Салихов, Б.Томас), “Ловушка” (Р.Тома), “12 стульев” (В.Сапаров, Ильф ва Петров), “The Musical” (Р.Шерезданов), “Украденная невеста” (Г.Канчели),  “Любовный вертеж” (В.Ильина и В.Лукашова), “Свадьба в Малиновке”, “Цирк зажигает огни” (Ю.Милютина) ва бошқалар.

Тўртинчи йўналиш – Болаларга мўлжалланган асарларга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Ўрта Осиё минтақасида театримиз мазкур жанрга ихтисослашган ва болажонларга рус ва ўзбек тилларида мусиқали эртак томошалари тақдим этаётган ягона театр ҳисобланади. Бугунги кунда театр А.Икрамов, У.Салихов, В.Сапаров, Д.Зокирова каби бастакорлар, А.Рахматов, В.Вавилова каби драматурглар билан самарали ишлаб келмоқда. Ушбу ижодкорлар билан биргаликда ижод қилиниб, театр репертуари болалар учун мусиқали эртак спектакллари билан янада бойиди. Булар: “Обыкновенная горошина” (А.Канаки), “Волшебная хурма» (У.Салихов), “Подарки феи Айгуль”, “Чу­десная дойра” (Э.Салихова) “Мамат-гончар”  (А.Икрамов), (У.Салихов), “Зачарованный кристалл” (У.Салихов), “Озорной джин” (У.Салихов), “Тюбетейка 3D” (В.Баграмов), “Бременские музыканты” (Г.Гладков), “Волшебная лампа Аладдина” (А.Икрамов), “Волшебная Серна” (А.Икрамов), “Светофор”, “Улётные каникулы”, “Game over” (Р.Шерезданов), “Мой добрый папа” (В.Орлов) “Дружба спасёт мир” (Э.Ўринов) ва бошқалар.

Шунинг баробарида театрнинг гастроль сафарларини ҳам алоҳида тилга олиш жоиз. Ўзбекистон давлат мусиқали комедия (оперетта) театри артистларининг ижоди Россия, Украина, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Болтиқбўйи давлатлари томошабинларига ҳам яхши таниш.

Театрнинг ижодий труппаси сўнгги вақтларда анча бойиди. Бу эса ўз навбатида театрга замонавий ёшларнинг дидини яхши тушунадиган ва уларга  таниш бўлган мавзуларда асарлар яратадиган бастакорлар, драматурглар жалб қилинди. Булар: “Тетя, я женюсь!” (бастакор А.Икрамов, драматург ва саҳналаштирувчи режиссёр В.Баграмов), “Цилиндр” (У.Салихов, Б.Хамидов), “Легендарный шут” (Е.Комарова, Б.Хамидов), “Дорогая Памела” (У.Салихов, Б.Хамидов), “Здравствуйте, я ваша тётя” (У.Салихов, Г.Нажидова) ва бошқалар.

2008 йил театрга Бош режиссёр ва бадиий раҳбар этиб Сергей Каприелов тайинланди. Бу кўп қиррали, юқори малакали режиссёр ва истеъдодли раҳбар  театр репертуарига янгидан-янги жанр йўналишини олиб кирди. Театрдаги фаолияти давомида у “Сильва” (И.Кальман), “Свадьба Кречинского” (А.Колкер), “Аршин Мал Алан” (У.Гаджибеков), “А у нас во дворе”, “Снимается кино или А у нас во дворе-2”, “Эхо любви” (В.Вавилова), “Двадцатилетние.uz” (У.Сали­хов), “Любовь в стиле блюз”              (В.Сапаров) каби қатор спектаклларни саҳналаштирди.

2008 ва 2012 йиллар Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтида С.Каприелов раҳбарлигида битирувчи курс талабаларидан ёш актёрлар театрга жалб этилди. Курс талабалари томонидан “Аршин Мал Алан” (У.Гаджибеков) ва “Нотр дам де Пари” (Р.Коччанте)  мюзикли муваффақиятли саҳналаштирилиб, театршунослар томонидан илиқ қабул қилинди.

Мустақиллик йилларида Ўзбекистонда санъат ва маданият соҳаларида эркин ижод қилиш ва ривожланиш учун барча шароитлар яратилган. Мамлакатимиз раҳбари томонидан маънавий-маърифий ишларга, шунингдек театрларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлашга, уларни илғор халқаро стандартларга жавоб берадиган замонавий театр жиҳозлари ва техник жиҳозлар билан таъминлашга алоҳида эътибор қаратмоқда.

Саҳнадан жиддий маънавий, ижтимоий аҳамиятга молик камчилик ва қусурлар тўғрисида ҳажв тили орқали гапириш, томошабинга шодлик бахш этиш, кайфиятини кўтариш – асосий бурчимиз, оддий қилиб айтганда – ҳам ижодий, ҳам инсоний бахтимиз, бу – бизнинг ҳаётдаги олий мақсадимиздир!

Шу ўринда, республика раҳбарияти томонидан олдимизга қўйилган халқимизнинг бой тарихий-маданий мероси, ўзбек халқ томоша санъатини янада оммалаштириш каби вазифаларни амалга ошириш театримизнинг ижодий мақсадлари сирасига киради, десак хато бўлмайди.