Айни дамда Маданият вазири Озодбек Назарбеков Ўзбекистон давлат мусиқали комедия (Оперетта) театридаги муаммо ва камчиликларни ўрганмоқда.
Мазкур театр биноси 1972 йилда барпо этилган бўлиб, бинонинг бугунги ҳолати тўлиқ реконструкцияга муҳтож. Бундан ташқари, театр биносининг катта кўчадан ичкарида жойлашганлиги ва кўримсиз ҳолга келиб қолганлиги томошабинлар ва театр ходимлари учун ноқулайликлар келтириб чиқармоқда.
Вазир театр биносининг ташқи ва ички қисмларини кўздан кечирар экан, шу ҳолатда ҳам самарали ижод қилаётган театр жамосининг хизматларини эътироф этди.
Моддий-техник базаси, томошабинлар зали ва саҳнаси, овоз ва ёритиш ускуналари ҳолатини ўрганиш жараёнида жорий йилнинг ўзида реконструкция ишларини бошлаш лозимлигини таъкидлади.