Азиз юртдошлар!
Шу кунларда халқимиз оғир синовларни бошидан ўтказмоқда. Бутун мамлакатимиз аҳли каби бизнинг театр жамоаси ҳам ўз уйларида қолмоқдалар. Бироқ театрнинг ижодий ишлаб-чиқариш ишлари тўхтаб қолгани йўқ. Барча ходимлар масофавий тарзда ўз вазифаларини виждонан давом эттирмоқдалар.
Ўйлайманки, яқин кунларда Республикамизнинг барча театрлари томошабинларга тўлиб тошади.
Чароғон кўчаларимиз боғ ва сайлгохларимиз байрамона тус олади. Шу оғир кунларда матонат ва жасорат билан ўз бурчларини адо этаётган хавфсизлик, медицина ва дастурхонимиз тўкинлигини таминлаётган фидойиларимиз ўз иззатларини топадилар.
Ишонаманки иймон, қатият, ва интизом ила биз албатта бу оғир кунларни енгиб ўтамиз.