Ўзбекистон давлат мусиқали комедия (оперетта) театри жамоаси 9 май “Хотира ва қадрлаш куни” байрами ҳамда ғалабанинг 75 йиллиги муносабати билан халқимизни чин юракдан муборакбод этади. Эл-юртимизнинг уруш йилларида кўрсатган мардлик ва қаҳрамонлиги биз учун улкан жасорат мактаби, ғурур-ифтихор манбаидир. Театр жамоаси хотира ва қадрлаш кунида барча барчага сиҳат-саломатлик, бахт саодат ва албатта осмонимиз ҳамиша мусаффо бўлишини тилаб қолади.