Анъанага кўра театрнинг навбатдаги мавсуми очилиши олдидан Ўзбекистон давлат мусиқали комедия (оперетта) театри раҳбарияти томонидан ҳафтанинг ҳар жума куни театр жорий репертуаридаги спектаклларни театр Бадиий кенгаши аъзолари, спектакль саҳналаштирувчи гуруҳи ва ишлаб чиқариш цехлари раҳбарлари иштирокида кетма-кетликда кўриб чиқиш театр иш-режасига киритилган. Жорий йилнинг 27 август куни навбатдаги жорий репертуардаги «TheMusical» (Р.Шерезданов) номли мусиқали спектакль намойиш қилинди. Асардаги воқеалар Франция шаҳарларининг бирида рўй беради. Спектаклда омадли ва омадсиз, содда ва уддабурон инсонлар тақдири акс эттирилган бўлиб, унда турли хил инсонларнинг ҳаёт йўли, бошидан кечирган воқеалари кўрсатиб берилган. Қахрамонлар ҳаракати билан янги мюзикл намойиши ҳар хил тўсиқларга дуч келади ва охир оқибат яхши инсонлар сабаб бу амалга ошади. Спектаклдаги барча қаҳрамонлар ушбу синовдан барчалари муваффақиятли ўтадилар.