давлат мусиқали комедия (оперетта) театри раҳбарияти 48-театр мавсумида бирдамликда амалга оширилган ишлар учун театр жамоасига миннатдорчилик билдиради. Биз ҳар бир ходимга театримиз ривожи йўлида қўшган ҳиссаси учун, санъат ва маданият йўлида маъсулиятлилиги ва фидойилиги учун миннатдорчилик билдирамиз. Сўнгги йилларда театр жамоаси Екатеринбургда бўлиб ўтган «От практики — к совершенству» деб номланган Халқаро мусиқали театрлар форумида, Украинадаги «O-FEST 2019» еттинчи Халқаро мусиқа фестивалида иштирок этдилар. Шунингдек театрнинг тоифаси кўтарилди. Театримиз 2020 йилда «Энг намунали театр» дипломига сазовор бўлди. Театрнинг муҳим воқеаларидан бири Россиянинг Мусиқали Театрлар Ассоциациясига аъзоликка киритилгани бўлди. Ўз касбингизга, театр санъатига ҳар бирингиз бефарқ бўлмаганингиз учун катта раҳмат. Сизга ва оила аъзоларингизга сиҳат-саломатлик, тинчлик-хотиржамлик тилаб қоламан. Барчангизни 48-театр мавсуми ёпилиши билан муборакбод этамиз. Янги мавсумда кўришгунча.