Ўзбекистон давлат мусиқали комедия (оперетта) театри раҳбарияти ва жамоаси театрнинг бош дирижёри, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби, “Дўстлик” ордени соҳиби Ботир Касимович Расуловни таваллуд айёми билан муборакбод этади. Мусиқа санъатига умрини бахшида этган, ёрқин мусиқачи, ўз касбининг устаси, маҳоратли дирижёр – ҳурматли Ботир Касимович! Сизга оилавий бахт ва хотиржамлик, сихат-саломатлик ва албатта ижодингизда улкан зафарлар, муваффақиятлар барча самимий тилакларни ушбу кунда сизга тилаб қоламиз.
Ҳурмат билан театр директори
Б.А.Ганиев