Вазир О. Назарбеков томонидан Ўзбекистон давлат мусиқали комедия (Оперетта) театрида олиб борилаётган ўрганишлар жараёнида «Театр олд майдони»ни ташкил этиш ва катта кўчадан кўриниб туришини таъминлаш, махсус автотураргоҳ ташкил этиш ва реклама баннерларини ўрнатиш каби амалий ишлар олиб борилиши зарурлиги таъкидланди.
Айни дамда вазир мазкур театр жамоаси билан учрашиб, улар билан мулоқот олиб бормоқда:
Дастлаб бир савол билан мурожаат қилмоқчиман. Театрлар рейтингини аниқлаш усуллари қандай сизнингча?
Бугун биз спектаклларимиз ҳақида томошабинни қай даражада хабардор қила оляпмиз? Сизнинг ижодий фаолиятингизда тўсиқ бўлаётган муаммолар нималардан иборат?
Вазир театр жамоасига шу саволлар билан юзланди.