Ўзбекистон давлат мусиқали комедия (оперетта) театри жамоаси меҳнат таътилидан сўнг ўзиниг севимли томошабинлари билан яна учрашиш ниятида қизғин иш жараёнларини бошлаб юбордилар.
Ижодий жамоа театр эшикларини қадрдон томошабинлари учун яна очишни ва улар билан учрашишни интиқлик билан кутмоқда.
Бугун 17.08.21 йилда навбатдаги меҳнат таътилидан қайтган театр жамоасининг барча раҳбар ходимлари, ижодий ва техник ходимлари иштирокида йиғилиш ўтказилди.
Йиғилишда навбатдаги 49-театр мавсуми очилиши олдидан амалга ошириладиган ишлар, ижодий жамоанинг иш-режаси муҳокама қилинди. Театр раҳбарияти томонидан барча раҳбар ходимларга карантин қоидаларига риоя қилган ҳолда ҳар куни театрда ҳам on-line ҳам of-line тарзда репетиция жараёнларини олиб боришни, раҳбар ходимлардан 49-театр мавсумида иш-режадан ташқари яна қандай таклифлар борлиги ҳақида суҳбатлашиб олинди. Йиғилиш барча карантин қоидаларига риоя этган ҳолда ўтказилди.